“Ургут” ЭИЗда ИНКУБАТОР ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

“Ургут” ЭИЗда ИНКУБАТОР ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

“Ургут” ЭИЗнинг “Сариқтепа” массивида жойлашган «Sam Elektro Servis» МЧЖ корхонаси томонидан инкубатор ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди.

✔️Корхонанинг кунлик қуввати 50 тани ташкил этади. 112 дона тухум очишга мўлжалланган инкубатор лойиҳасида янги 20 та иш ўринлари яратилди.

📝– Муҳтарам Президентимиз томонидан берилган топшириққа асосан ушбу лойиҳани амалга оширдик. Бу лойиҳа Республикамизда камбағалликни қисқартиришда дастурий амал бўлиб хизмат қилади. Ҳозирданоқ бунга талаб юқори бўлмоқда. Маҳсулот ўзимизда тўлиқ маҳаллийлаштирилган бўлиб, тан-нархи ҳам анча арзонлаштирилган. Оддий хонадондан тортиб, тадбиркорлик субъектларигача маҳсулотларимизга буюртма беришлари мумкин, – дейди «Sam Elektro Servis» МЧЖ таъсисчиси Соҳиб Азимов.

error: ddos attack protected !!