“Лойиҳа гуруҳи” аъзоларининг фаолияти ўрганилди

“Лойиҳа гуруҳи” аъзоларининг фаолияти ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Тойлоқ туманида «Лойиҳа гуруҳи» ташкил этилган эди.

Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Ҳайдаров Тойлоқ, Ургут, Қўшробот, Иштихон туманларидаги мазкур гуруҳ аъзолари билан учрашди.

Лойиҳа гуруҳ аъзоларининг иш услуби, фаолиятида дуч келаётган муаммолари шунингдек, туманнинг саноат ва ишлаб чикариш салоҳиятини ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш ҳамда экспортни ривожлантириш ҳақида сўз юритилди ва галдаги режалар, муҳим вазифалар белгилаб олинди.

error: ddos attack protected !!